Google компанияси Pixel смартфонлари намойишидан сўнг Daydream виртуал реаллик шлеми, Google Wi-Fi маршрутизатори, Chromecast Ultra ТВ-приставкасини ва Google Home якуний версиясини тақдим этди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
Daydream шлеми Google Cardboard каби кўпчилик смартфонлар учун универсал бўлади. Виртуал реаллик интерфейсини махсус пульт ёрдамида бошқариш мумкин. Pixel смартфонлари ушбу VR-тизимни қўллаб-қувватловчи биринчи смартфонлар бўлди. Шлем нархи — 79 доллар.
Chromecast ТВ-приставкасининг янги, Ultra модели 4K-видеони кўтара олади, ўзидан олдинги моделдан 1,8 марта тезроқ ишлайди. Нархи — 69 доллар.
Google Wi-Fi маршрутизаторини уйдаги бир нечта роутерлардан иборат махсус массивда Wi-Fi бир текисда тарқалиши учун ишлатиш мумкин. Битта қурилма 129 доллар, учтадан иборат тўплам эса 299 доллар туради.
Уй учун «ақлли» қурилма — Google Hub’нинг сўнгги версияси намойиш этилди. Унга Google Assistant овозли ёрдамчи қўшилди, у билан тирик одам каби гаплашиш мумкин. Ёрдамчидан таом рецептини, ибора таржимасини, чироқ, мусиқани ёқишни сўраш мумкин. Қурилма нархи — 129 доллар.
Изоҳ (0)