Apple, Google ва Coca-Cola тўрт йилдан буён кетма-кет дунёнинг энг қиммат брендлари деб тан олинмоқда. Бу ҳақда, Interbrand Corp. ҳисоботига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Корпорация жаҳоннинг 100 энг қимматбаҳо брендлари ҳақидаги ҳисоботни 17-марта эълон қилди. Унга кўра, Apple брендининг нархи 5 фоизга ошиб, 179,1 миллиард долларни ташкил қилди. Иккинчи ўринда турган Google нархи 11 фоизга ошиб, 133,3 миллиард долларга етди.
2013 йилга қадар 13 йил давомида биринчиликни ушлаб турган Coca-Cola эса ҳозир учинчи ўринда. Йил давомида унинг қиймати 7 фоизга тушиб, 73,1 миллиард долларни ташкил этди.
Биринчи ўнликка, шунингдек, Microsoft, Toyota, IBM, Samsung, Amazon, Mercedes ва General Electric кирди.
Жорий йилги рейтингда 100 та бренднинг 29 таси технологик ва автомобилсозлик соҳаларига оиддир.
Facebook 48 фоизлик ўсиш ва 32,6 миллиард доллар қиймат билан 15-поғонани эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)