2016 йилнинг 4 октябрь куни Брюссель шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт масалалари бўйича комиссари Невен Мимица билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари уларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.
Учрашувда «Марказий Осиё — Евроиттифоқ» шаклидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 4 октябрь куни Брюсселда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» шаклидаги минтақалараро учрашувда ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)