Суриянинг Ал-Хасака вилоятида худкуш террорчи томонидан амалга оширилган портлаш оқибатида камида 20 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда 3 октябрь, душанба куни Kurdistan24 портали маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
Портлаш курдлар тўйида содир бўлди. Оқибатда яна 47 киши жабрланди. Уларнинг барчаси маҳаллий шифохонага етказилган.
Портлаш учун жавобгарликни ИШИД гуруҳи зиммасига олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)