Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Колумбияда ярашувга эришишга қаратилган ҳаракатларни ёқлаб чиқди, деб ёзади «ТАСС». Бу ҳақда у Женевадаги брифингда айтиб ўтди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Пан Ги Мун Колумбияда 2 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтиб, тинчлик битими душманлари 50,21% овоз билан ғолиб чиққан референдумдан «бошқача натижа кутганини» яширмади.

«Бироқ президент Хуан Мануэль Сантос ва FARC бош қўмондони Тимолеон Хименес томонидан намоён этилган ярашувга эришишга содиқликдан руҳим кўтарилди», — деди БМТ бош котиби. У маслаҳатлашувларни давом эттириш учун Гаванага ўз вакилини тезкорлик билан жўнатишини айтди.

27 сентябрь куни Колумбия ҳукумати «Колумбия инқилобий қуролли кучлари» (FARC) гуруҳи исёнчилари билан тинчлик ўрнатиш ҳақидаги тарихий битимни имзолади. Аммо Колумбия ҳукуматининг FARC билан тинчлик битими тузишига қарши бўлганлар 2 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра 50,21 фоиз овоз тўплаб, битим тарафдорларидан минимал устунлик билан ғалаба қозонди.

Мамлакат президенти Хуан Мануэль Сантос референдум якунига кўра FARC билан тинчлик битими мағлубиятини тан олди. У референдум натижаларига қарамасдан, Колумбия армияси ва FARC ўртасида эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режими ўз кучида қолишини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова