ИШИД гуруҳи етакчиларининг Ироқда ўтган махфий йиғилиши жанжал ва отишма билан якунланди. Бу ҳақда, The Daily Star нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ҳашд аш-Шаъбий» шиа кўнгиллилари гуруҳи вакили Жаббор Маъмурийнинг билдиришича, жангарилар раҳбарлари Дияла ва Ҳусниддин вилоятлари орасида жойлашган ўз назоратидаги ҳудудда мажлис уюштирган. Учрашувдан мақсад кўрилган йўқотишлардан сўнг ҳаракатларни мувофиқлаштириш эди.
Аммо муҳокама чоғида келиб чиққан баҳслар жанжалга, сўнг отишмага кўчган. Йиғилганларнинг камида бир нафари ўлдирилган, уч нафари эса яраланган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.