Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грузия ҳукумат ва Anaklia Development Consortium ўртасида 3 октябрь, душанба куни мамлакатдаги энг чуқур Анаклия портини қуриш тўғрисидаги келишув имзоланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Порт лойиҳаси.

Порт лойиҳаси.
Фото: Anaklia Development Consortium

«Портнинг стратегик жойлашуви, ўтказиш имконияти, кенгайиш ва ривожланиш истиқболлари Грузия ‘Янги Буюк ипак йўли’да ўзининг тарихий вазифасини ўташи учун асос яратади. Анаклия Грузиянинг бош денгиз дарвозаси ва минтақадаги энг муҳим логистика марказларидан бирига айланишига умид қиламиз», — дея таъкидлади мамлакат бош вазири Георгий Квирикашвили.

7 миллион тонна юк ўтказишга қодир янги порт 3 йилдан сўнг фаолият кўрсата бошлайди. Унинг инфраструктураси 400 гектар атрофидаги майдонга жойлаштирилади, чуқурлиги эса 20,5 метрни ташкил этади. Портга 50 дан 150 минг тоннагача юк элтадиган кемалар кириши мумкин.

Лойиҳанинг умумий қиймати 2,5 миллиард долларни ташкил этиши билдирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди