Япония бош вазири Синдзо Абэ Жанубий Курил оролларини мамлакатнинг туб ерлари деб ҳисоблайди ҳамда Россия билан музокараларда шу нуқтаи назардан келиб чиқади. У парламент қуйи палатасининг бюджет комиссиясида ўтказилган баҳсларда тегишли баёнотни берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Тўртта шимолий орол — Япониянинг туб ерлари. Россия билан музокараларда биз бу оролларнинг кимга тегишлилигини аниқлаб, шу асосда тинчлик битимини имзолаш нуқтаи назаридан гапирамиз», — маълум қилди у.
Илгарироқ расмий Токио ушбу ороллар Россия таркибида қолишига рози эканлиги ҳақида матбуотда хабарлар тарқалган, аммо бу кейинчалик расмий шахслар томонидан инкор қилинган эди. Абэ расмий Токионинг позициясини яна бир бор тасдиқлади.
Изоҳ (0)