Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Охирги пайтларда интернетда ўзбекистонлик санъаткорлар Обид Асомов, Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев ва Озода Нурсаидоваларга катта саҳналарда концерт дастурни тақдим этиш учун рухсат берилгани, Гулсанам Мамазоитова, Озодбек Назарбеков ва Зулайҳо Бойхоноваларнинг эса лицензияси олингани ҳақида мишмишлар тарқалган эди. Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Shok.uz» сайти Обид Асомов билан боғланди.

Фото: «Shok.uz»

Фото: «Shok.uz»

«Мени бундай яхши хабар билан бутун дунёдан қўнғироқ қилиб табриклашмоқда. Рухсат тегибди, деган гапни эшитиб ўзим ҳам ҳайрон бўлдим. Лекин бу гап-сўзлар рост ёки ёлғонлигини билмайман, чунки ҳеч қаерда тасдиқланмаган», — деди Обид Асомов.

Фото: «Shok.uz»

Фото: «Shok.uz»

Шундан сўнг сайт ижодкорлари «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ходими билан боғланганди. У Обид Асомов, Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев ва Озода Нурсаидоваларга рухсат берилмагани, Гулсанам Мамазоитова, Озодбек Назарбеков, Зулайҳо Бойхоноваларнинг лицензияси олинмаганини айтиб ўтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди