Англия шарқидаги Норфолк графлигида енгил самолётнинг қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бири шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Sky News телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, ўт ўчириш хизмати ходимлари ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемаси бортида икки киши бўлган.
Авиаҳалокат графлик маъмурий маркази — Нориж шаҳридан жанубда жойлашган Топкрофт қишлоғида содир бўлди.
Изоҳ (0)