Мисрнинг Синай ярим оролида қўлбола бомба портлаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Al Arabiya телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, давлат электр энергияси компаниясининг тўрт ходими кетаётган машина ал-Ариш шаҳрига бориш йўлида қўлбола минага йўлиқди. Уларнинг уч нафари воқеа жойида ҳалок бўлди, тўртинчиси шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Маҳаллий маъмурият терактни ИШИД амалга оширганини тахмин қилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)