Тонга давлати соҳиллари яқинида 5,3 магнитудали ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Геология хизматининг маълум қилишича, зилзила эпицентри Эуа оролидаги Охонуа манзилгоҳидан 246 километр жанубда, ўчоғи эса 57,6 километр чуқурликда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.
Тонга қироллиги Тинч океанидаги шу номли архипелагнинг 172 оролида жойлашган давлати бўлиб, аҳолиси 100 минг кишига яқин.
Изоҳ (0)