Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қутқарувчилар Чжэцзян вилоятида (Шарқий Хитой) кўчки юз берган ҳудуддан тўрт кишининг жасадини топди. «Синьхуа» агентлигининг маълум қилишича, яна 23 киши бедарак йўқолган, 15 киши қутқарилган, деб ёзади «ТАСС».

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

Сўнгги маълумотларга кўра, қидирув-қутқарув операциясига 2 мингдан ортиқ одам жалб этилган. Агентликнинг қайд этишича, руҳшунос ва бошқа мутахассислар омон қолганларга ёрдам кўрсатмоқда.

«Меги» тўфони келтириб чиқарган кучли ёмғирлар 28 сентябрь, чоршанба куни Лишуй шаҳар округи, Суйчан уезди Суцунь қишлоғидаги кўчкига сабаб бўлди.

400 минг кубометрга яқин тупроқ 20 дан ортиқ уйни босиб қолган. Маҳаллий ҳукумат хавф ҳудудидан 1,5 мингга яқин кишини эвакуация қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк