Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2016 йилда 6,9 фоизга ўсиши бўйича прогнозини ўзгаришсиз сақлаб қолди. Бу ҳақда банк томонидан тайёрланган «Осиё тараққиётининг янгиланган шарҳи — 2016» ҳисоботида сўз боради, дея хабар бермоқда UzDaily.
Банк Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши бўйича 2017 йилги прогнозини ҳам ўзгаришсиз қолдирди. ОТБ прогнозига кўра, келаси йили Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 7,3 фоизга ўсиши кутилмоқда.
ОТБ экспертлари Ўзбекистонда 2016 йили инфляция даражаси 10 фоиз, 2017 йили эса 11 фоиз атрофида бўлишини тахмин қилмоқда.
Ҳисоботда Ўзбекистон иқтисодиётининг 2016—2017 йиллардаги ўсиши, аввалгидек, асосий савдо шериклари, жумладан, Россия, Хитой ва Қозоғистон бозорларидаги вазиятнинг ривожи, экспорт маҳсулотларининг айрим турлари, хусусан, табиий газ, олтин, мис ва пахта нархларига боғлиқ экани таъкидланган.
ОТБ саноатга инвестициялар киритиш, иш ҳақи, пенсия ва бошқа тўловлар миқдорини ошириш ҳисобига ички талабни рағбатлантиришни Ўзбекистон иқтисодиётининг яқин йиллардаги ўсиши асосий манбалари сифатида кўрсатиб ўтган.
Изоҳ (0)