29 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Шимон Переснинг вафоти муносабати билан Исроил раҳбариятига ҳамдардлик билдирди. Исроил собиқ президенти 28 сентябрь куни 93 ёшида вафот этган эди.
2. Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўсиши бўйича прогнозини ўзгаришсиз қолдирди. Банк экспертларининг фикрича, келаси йили мамлакат иқтисодиёти 7,3 фоизга ўсади.
3. 2018 йил учун Green Card лотереяси 4 октябрдан бошланади. Иштирокчиларни рўйхатга олиш 2016 йил 7 ноябрга қадар давом этади.
4. Тошкент метросига ойлик йўл чипталари қайтди. Автобус ва метрода юриш ҳуқуқини берувчи бир ойлик чипта нархи — 166 минг сўм.
5. «Сотқин» фильми Қозоғистондаги халқаро кинофестивалда қатнашади. Фильм кинодраматург Рихсивой Муҳаммаджонов сценарийси бўйича Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган.
Изоҳ (0)