Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея пойтахти Сеул — дунёдаги энг бахтли шаҳар, деб ёзади AdMe.

Қаерда истиқомат қилиш афзал эканлигини аниқлаш учун жаҳоннинг 100 та йирик шаҳрини ўрганиб чиққан Arcadis лойиҳа-консалтинг фирмаси шундай хулосага келди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Сеулда даромадлар ўртасидаги фарқ кўрсаткичи жуда кичик, жиноятчилик минимал даражада, аҳоли эса мустаҳкам саломатлиги билан ажралиб туради.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Сеул маҳаллий аҳоли ҳам, хорижлик меҳмон ҳам куну тун ўзини бехатар ҳис этиши мумкин бўлган камсонли мегаполислардан бири. Ваҳоланки, шаҳарда 10 миллион одам истиқомат қилади.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жанубий Корея ҳукумати фуқароларнинг саломатлиги ва таълим олиши борасида қайғуради. Бу соҳалардаги юқори кўрсаткичлар Сеулнинг дунё шаҳарлари орасида биринчи ўринга кўтарилишига имкон берди.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Сўнгги пайтларда Сеул аста-секин «ақлли шаҳар»га айланиб бормоқда. Камхарж фуқаролар шаҳарнинг юқори тезликдаги симсиз тармоқларига уланиш имконига эга бўлиши учун ишлатилган смарт-қурилмалар бепул тарқатилмоқда.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Сеулда интеллектуал видеокузатув камералари ва юқори технологик кўча чироқлари ёнма-ён ўрнатилган — бу чироқлар нафақат кўчани ёритади, балки аудиони трансляция қилиш ва интернетга кириш имконини ҳам беради.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади