Сурия армияси отрядлари Хама шаҳри яқинида уларнинг марраларига ҳужум қилган 70 жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда, SANA агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Қўмондонлик тақдим этган ахборотга кўра, Хамадан шимолроқда жойлашган Карах ва аз-Заҳба аҳоли яшаш жойларида жангариларнинг ҳужумлари тўхтатиб қолинди.
Ҳукумат қўшинларига «Жайш ал-Фатҳ», «Жунд ал-Ақсо» ва «Аҳрор аш-Шом» гуруҳлари жангарилари бирлашиб ҳужум уюштирган эди.
Изоҳ (0)