АҚШнинг Нью-Жерси штатида поезд Хобокен шаҳри бекати биносига урилиб кетди. Бу ҳақда, ABCNews’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бунинг оқибатида юздан ортиқ одам жароҳат олди, кўпгина йўловчилар вагонларга қамалиб қолди.
Бинога ҳам жиддий зарар етди. Поезд таянч устунлардан бирини қулатди, бунинг оқибатида темир йўл терминали томи қулади.
Йўловчилар тезкорлик билан эвакуация қилинди, бекат ёпилди. У ерда айни пайтда фавқулодда хизматлар ишламоқда.
Изоҳ (0)