Apple Лондондаги янги бош қароргоҳини Баттерси собиқ кўмир электр станцияси биносига жойлаштиради, дея хабар бермоқда «Интерфакс». Ушбу электр станцияси у ерда суратга олинган мусиқий клиплар ва фильмлар туфайли бутун дунёга танилган.
Бинонинг олтита қаватидаги жами 500 минг кв. фут майдонга компаниянинг 1,4 мингга яқин ходими кўчирилади. Apple ишчилари Баттерсига Лондондаги бошқа офислардан 2021 йилда кўчиб ўтади ва электр станцияси биносининг 40 фоизини эгаллайди. Apple’нинг Европадаги асосий бош қароргоҳи Корк (Ирландия)да бўлиб қолаверади, у ерда компаниянинг 4 минг ходими ишлайди.
Apple вакили янги бинога кўчиб ўтилиши натижасида компания учун улкан имкониятлар эшиги очилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу бутун жамоа битта жойда, шу билан бир вақтда ушбу тарихий маконнинг янгиланишини таъминлаган ҳолда ишлай олишини билдиради.
Изоҳ (0)