Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Детройтдан Амстердамга йўл олган Delta Airlines авиакомпанияси самолёти Манчестер (Англия) аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бунга лайнер бортида ёниб кетган Samsung планшети сабаб бўлди, дея хабар бермоқда «РБК». 

Фото: ABC7

Фото: ABC7

Салонда тутун кўтарилиб, куйинди ҳиди пайдо бўлгач, Boeing 767-400 лайнер учувчилари самолётни қўндиришга қарор қилган.

Маълум бўлишича, ўриндиқлар орасида қолиб кетган планшет аланга олган. Уни бундан аввалги рейс йўловчиларидан бири унутиб қолдиргани тахмин қилинмоқда. 

Самолёт қўнганидан сўнг, техник ходимлар зарарланган ўриндиқни алмаштириб бўлгунича уч соат давомида аэропортда қолиб кетди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)