Эрон махсус хизматлари уч ой муқаддам — июнда Теҳрон университети ҳудудида жума намози пайтида содир этилиши режалаштирилган терактнинг олдини олган эди. Бу ҳақда қабул қилинаётган қарорлар мувофиқлиги бўйича бўйича кенгаш котиби, дивизия генерали Муҳсин Ризоий маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
У Фарс агентлигига берган интервьюсида ИШИД гуруҳи Эронда бир неча маротаба терактлар режалаштирганини, аммо барча бу турдаги уринишлар бартараф этилганини таъкидлаб ўтди.
«Уч ой муқаддам ИШИД террорчилари гуруҳи Ислом Республикаси ҳудудига кириб олиб, Теҳрон университети ҳудудида жума намози чоғида худкуш камарини ҳаракатга келтиришга уринди. Бу диверсион гуруҳ аниқланиб, Ироқ билан чегарадаги Курдистон вилоятидан Ҳамадон вилоятига ўтиш чоғида қўлга олинди», — деди Ризоий.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)