Сирдарё вилоятидаги 11 та шаҳар ва туман ҳокимликлари хотин-қизлар қўмиталари раисларига Matiz енгил автомашиналарининг калитлари топширилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги расмий веб-сайти хабар бермоқда.
– Бу эътибор ва ғамхўрликдан хурсандмиз, – дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилшода Ҳайдарова. — Ишонаманки, ушбу автомашиналар хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлида хизмат қилади.
Тадбирда Бош вазир ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова иштирок этди.
Изоҳ (0)