Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига архив ҳужжатларини топшириш, сақлаш, фойдаланиш, шунингдек, архив хизматларини кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Юқорида кўрсатилган камчиликлар учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг 1 дан 2 баробаригача, хизматчилар ва мансабдор шахслар учун эса 2 дан 5 баробаригача жарима кўзда тутилган.
Маъмурий чора қўлланилганидан сўнг бир йил давомида қайта содир этилган мазкур ҳуқуқбузарликлар фуқаролар энг кам иш ҳақининг 2 дан 5 баробаригача, хизматчилар ва мансабдор шахслар эса 5 дан 10 баробаригача жаримага тортилишига сабаб бўлади.
Ушбу меъёр 2017 йил 23 мартдан бошлаб кучга киради.
Изоҳ (0)