Тайвань ороли расмийлари «Меги» тўфони яқинлашаётгани учун бир неча минг саёҳатчини эвакуация қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Сўнгги икки ҳафта давомида бу Тайванга ёпирилаётган учинчи тўфон бўлади. Оролда 100 га яқин вақтинча жойлашиш пунктлари ташкил этилган.
Қайд этишларича, «Меги» тўфони Тайваннинг шарқий ҳудудларига 27 сентябрь, сешанба куни етиб боради.
Синоптикларнинг прогнозига кўра, тўфон ўзи билан уч кун давом этадиган кучли ёғингарчиликни олиб келади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)