21–25 сентябрь кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон–Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясидаги ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида икки давлат ҳукумат делегациялари даражасидаги Ўзбекистон–Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясинг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)