АҚШ президентлик лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп сайлов кунига қадар ўз номзодининг қўллаб-қувватланиши учун ОАВдаги ташвиқот учун 140 миллион долларга яқин маблағ сарфлайди. Бу ҳақда 23 сентябрь, жума куни Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Миллиардер сайлов штабининг вакили Жейсон Миллернинг таъкидлашича, ушбу маблағдан 100 миллион доллари телереклама учун, қолган 40 миллион доллари эса электрон ОАВдаги ташвиқот учун йўналтирилади.АҚШда президентлик сайловлари 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Шу пайтга қадар Трамп ташвиқот учун сайловдаги рақиби, демократ Ҳиллари Клинтонга қараганда анча камроқ маблағ сарфлаган.
The Washington Post газетаси ҳисоб-китобига кўра, республикачи номзоднинг штаби президентлик пойгасининг бошидан буён мазкур мақсадлар учун 90 миллион долларга яқин маблағ йўналтирган.
Демократлардан номзоднинг реклама учун харажатлари август ойидаёқ 300 миллион доллардан ошган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)