Ҳиллари Клинтон АҚШ давлат котиби лавозимини эгаллаб турган пайтда Россияга ташрифи давомида меҳмонхона хонасида махфий ҳужжатни унутиб қолдирган. Бу ҳақда, Федерал қидирув бюроси (ФҚБ)нинг Клинтон ёзишмаларига доир эълон қилган ахборотига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда .
Хабар беришларича, давлат котиби Клинтоннинг Россияга ташрифи давомида унинг ёрдамчиларидан бири ичида махфий материаллар бўлган пapkани меҳмонхонага келтиради.
Клинтон ва унинг ёрдамчиси хонани тарк этгандан сўнг, дипломатик қўриқлов хизмати ходимлари у ердан махфий ҳужжатни топган, дейилади ФҚБ ахборотида.
«Аслида бу ҳужжатлар умуман меҳмонхона ичкарисига олиб кирилмаслиги керак эди», — дейилади АҚШнинг ABC News телеканали ахборотида.
Изоҳ (0)