Ўзбекистон Халқ таълими ва Молия вазирликларининг 25 июлдаги қўшма қарори билан янги «Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди, деб ёзади «Даракчи.uz».
Янги Низомда назарда тутилишича, мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўлов ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тўланади. Ўз кучини йўқотган аввалги низомда бу талаб ойнинг 10-санасига қадар қилиб белгиланган эди.
Шунингдек, ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўлов бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида ойнинг қолган кунларига мутаносиб равишда тўланади.
Илгаригидек, тўловнинг белгиланган муддат ўтгандан сўнг ҳам кейинги 2 ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаслиги боланинг мактабгача таълим муассасасига қатнашини тўхтатиш учун асос бўлади.
Изоҳ (0)