Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 23 сентябрга ўтар кечаси юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шаҳарнинг Рисқулов шоҳ кўчасида BMW русумли машинанинг босиб келиши натижасида юз берган авария оқибатида икки аёл ва икки эркак ҳодиса жойининг ўзида ҳалок бўлган.
Пиёдалардан бири BMW’нинг зарбаси натижасида кўчанинг қарама-қарши қисмига учиб кетган ва Lexus автомобили ғилдираклари остида қолган. Воқеа жойидан яширинган Lexus ҳайдовчиси кейинроқ қўлга олинган.
BMW ҳайдовчиси Олмаота Ички ишлар департаментининг вақтинча сақлаш изоляторида бўлиб турибди. Lexus ҳайдовчисининг айбдорлик даражаси эса суд олдидан ўтказиладиган экспертизалардан сўнг аниқланади.
Изоҳ (0)