Актёр Жавоҳир Зокиров «Даракчи» газетасининг «Қисқа ва лўнда» лойиҳасида иштирок этди ва кўплаб қизиқарли саволларга жавоб берди.
Хусусан актёр ўзи ҳақида тарқалган энг ёқимсиз миш-миш ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
«Афсуски, машҳурлар ҳақида турли гап-сўзлар тарқалиши одатий ҳолга айланиб боряпти. Бу жуда ёмон. Кўп йиллик ижодий фаолиятимда мен ҳақимда ҳам бўлар-бўлмас, ёлғон ва ёқимсиз хабарларни тарқатишган. Улардан энг ёмони мени гиёҳванд дейишгани. Яхши билмаган кишиси ҳақида туҳмат гаплар тарқатадиганларга инсоф берсин», — деди Жавоҳир Зокиров.
Изоҳ (0)