• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Менинг Тошкентим»: Ижодкорлар саҳнада зерикишмайди!

    Ҳар қандай ишда бўлгани каби, театр актёрлари фаолиятида ҳам ўзига хос кичик хурсандчиликлари (баъзи ҳолатларда қитмирликлари деса тўғрироқдир балки) бўлади. Саҳна актёрларни зериктирмайди. Актёрлар кўп сонли томошабинлар олдига чиқаркан, баъзан тангликни йиғиштириб, бирдан ўзини эркин ҳис қилгилари келиб қолади, шунда кутилмаганда саҳнадошлари билан ҳазиллашиб, сценарийдан чиққан ҳолда, импровизацияга берилиб кетадилар.

    Баъзан бундай ҳолатлар спектакл давомидаги техник носозлик, саҳнадош актёрнинг ноқулай вазиятга тушиб қолиши туфайли ҳам рўй бериши мумкин. Шундай ҳолларда актёр уддабурон, зукко бўлса, саҳнани ҳам қутқаради, импровизацияни ҳам маромига етказади, спектаклга ҳам янгича нафас беради. «Менинг Тошкентим» мюзикли ҳам бундай ҳолатлардан ҳоли эмас. Ўзбекистон халқ артисти, Ёшлар театри актрисаси, «Менинг Тошкентим» мюзиклида маҳалла қўмитаси раисининг рафиқаси роли ижрочиси Фотима Режаметова шундай ҳикоя қилади:

    fotima-rejametova-1

    — Саҳнада жуда ажойиб актёр — Муҳаммадисо Абдулхаировнинг турмуш ўртоғи ролмни ижро этяпман. Биз бир-биримизни анчадан бери яхши биламиз, Муҳаммадисо билан олийгоҳда бирга ўқиганмиз, саҳнада ҳам кўп бирга ишладик, оилавий дўстлармиз. Уни жуда яхши билиб олганман. Саҳнада кутилмаганда бир қитмир вазиятни юзага чиқармаса туролмайди. Ҳар сафар Муҳаммадисо билан саҳнага чиққанимда, шундай вазият келиб чиқса, нима қиларкинман, деган ҳаяжоним бўлади. У қизиқчилик қилса, ўзимни кулгидан зўрға тияман-да. Май ойидаги намойиш — мюзиклнинг дастлабки талқини тақдимотида ана шундай ҳолат бўлган. Спектакл сўнгида, маҳалла қўмитаси раиси монологи давомида сокин мусиқа янграши керак эди. Муҳаммадисо «Биласизми?..» деган сўзни айтиши билан, мусиқа бошланиши керак. Зарур жойда мусиқа янграмади. Муҳаммадисо яна «Биласизми?..» дея қайтарди, яна жимлик. Мен ҳозир кулиб юбораманми, деб ўйладим, қўрққанимдан юзимни қўлимдаги қоғоз пapkаси билан тўсгандек бўлдим. Муҳаммадисо эса маънодор қараш қилиб, «Данил эса билади!..» деса бўладими! Данил — бизнинг овоз режиссёримиз, буни томошабин билмайди, у саҳнадаги вазиятни табиий қабул қиляпти. Муҳаммадисо яна бир бор такрорлади: «Данил эса билади!..» Энди мен кулгидан ўзимни тия олмадим, қоғоз пapkаси билан юзимни тўсиб, худди дили хуфтон одам каби гўёки йиғлардим, аслида эса хохолаб куляпман. Мусиқа янгради ҳамки, Муҳаммадисо нағмасини давом эттиради: «Ана! Данил билади!» Менинг ҳолатимни энди тасаввур қилаверинг! Бунақа вазиятлар спектакл давомида кўп бўлади.

    Ўз роли ва мюзикл ҳақида гапираркан, Фотима Режаметова қуйидагиларни алоҳида таъкидлайди:

    — Маҳалла қўмитаси раисининг рафиқаси образи барча ўзбек аёллари типик образини ўзида мужассам этган. Мен ҳам шулардан бириман ва шунинг учун ҳам бу ролни ўйнаш менга қийин бўлмади, ўзимдан, ҳаётий тажрибамдан келиб чиққан ҳолда ўйнадим. Бу спектаклни иккинчи бор элга тақдим этаётганимиздан жуда хурсандман. Бу мюзикл пойтахтимизнинг ўзига хос ташриф қоғози бўла олди, деб ўйлайман, у бизнинг ҳаётимиз, юртдошларимиз ҳақида. Ахир дунёнинг бирор бошқа бурчагида «маҳалла» деган тушунча йўқ, фақат бизнинг маҳаллаларда одамлар бир-бирларини жуда яхши билишади, бир оиладек яшашади, қайғуни бирга енгиб, қувончни ҳам бир-бирларига улашишади, тўй-ҳашамларни бирга ўтказишади. Спектаклимиз айнан шу ҳақда. Асарнинг эътиборли жиҳати, спектакл ўзбек эстрадаси ретро қўшиқларини ўзида мужассам этган. Бу қўшиқлар ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида ижро этилади. Шу сабабдан ҳам, ўйлайманки, мазкур мюзиклнинг саҳнадаги умри бардавом, ҳатто МДҲ давлатларида намойиш этилса, мақсадга мувофиқ бўларди, у барча томошабинларга манзур келади, деб ўйлайман.

    Саҳнадаги ҳамкори фикрини театр ва кино актёри Муҳаммадисо Абдулхаиров давом эттиради:

    muhammadiso-1

    — Албатта, мюзикл — мен учун одатий жанр эмас. Мен эстрададан озгина йироқроқман, кўпинча фильмлар, реклама роликлари суратга олиш жараёнларида бандман. Бу лойиҳа мени дарҳол қизиқтирди, у турли ёшдаги томошабинларга мўлжалланган ва биз учун муҳим — оила, қадрдон маҳалламизда тинчлик, она шаҳримизга муҳаббат, уни ободонлаштиршга интилиш каби мавзуларни мужассамлаган. Спектакл тақдимотига келган дўстларим, асарни катта қизиқиш билан томоша қилганликларини таъкидладилар. Бу лойиҳада иштирок этиш мен учун томошабин билан жонли мулоқот имконини беради. Барча актёрлар каби мен ҳам мюзиклнинг янги, яна таниқли россиялик қўшиқчи Сосо Павлиашвили иштирок этадиган талқини тақдимоти олдидан ҳаяжондаман. Илоҳим, ҳаммамизга муносиб иштирок этиш насиб қилсин!

    Муҳаммадисо Абдулхаировнинг зукколиги ва қизиқ вазиятлар сабабчисига айланишини мюзиклнинг яна бир актрисаси, Асал роли ижрочиси — Шади Тўйчиева (Shadisha) ҳам алоҳида таъкидлайди:

    shadisha-1

    — Муҳаммадисо акани кузатиш жуда мароқли ва қизиқарли. Ҳар сафар саҳнага чиққанида, ҳатто репетициялар давомида нимадир қизиқ нарса ўйлаб топади. Ундан нима кутишни ҳам билмайсан, ҳар сафар ўтдек чақнаб бир ҳазил чиқади. Умуман, менга лойиҳамизда шундай ёрқин ва бетакрор жамоа йиғилгани жуда ёқади. Ҳар репетицияда нафақат тақдимотга тайёрланамиз, балки ҳазил-ҳузулга ҳам имкон топамиз. Янгиланган таркибдаги тақдимотдан кўп нарсани кутяпман. Томошабинларнинг янги фикрларини, янги томошабинларни кутяпман. Янги тақдимотда саҳнадаги партнёрим ўзгарган, демак, мен учун бу энди умуман бошқа ҳикоя, бошқа талқин бўлади. Яна спектаклда устоз санъаткорлар Муҳаммадисо ака ва Фотима опа, эндиликда эса Сосо Павлиашвили билан бир саҳнага чиқишнинг ўзи катта ҳаяжон, завқ беради ва масъулият юклайди.

    Ҳисобчи Шерзодбек ва ўқитувчи Лилия Ренатовна ролларини ижро этаётган яна бир жуфтлик — мюзиклнинг мазкур талқини дебютантлари — Шерзодбек Ортиқов ва Лилия Фаткулина ҳам ўз таассуротлари билан бажонидил ўртоқлашадилар:

    sherzodbek-ortiqov-1

    — Мюзиклга мен жуда осон келиб қолдим: эшик очиқ экан, кириб келавердим, — кулади Шерзодбек. — Тўғрисини айтганда эса, Ҳусан ака менга бу лойиҳада иштирок этишни аввал ҳам таклиф қилганди, иш юзасидан бошқа лойиҳаларда банд бўлганим сабаб, бунинг имкони бўлмаганди. Ниҳоят, мюзиклда ишлаётганимдан хурсандман. Албатта, ҳаяжонланаяпман. Бу — менинг мюзикл жанрида биринчи ишим. Шу сабабдан режиссёрнинг кўрсатмаларини диққат билан тинглаб, саҳнадаги жуфтим билан келишиб ишлашга ҳаракат қиляпман.

    Мактаб ўқитувчиси роли ижрочиси Лилия Фаткулина ҳам ҳаяжонини яширмайди:

    lilya-sherzodbek-1

    — Менга сценарий, менинг қаҳрамоним воқеаси бир ўқиганимдаёқ манзур бўлди — оддий мактаб ҳисобчиси ва ўқитувчисининг муҳаббат тарихи. Бундай муҳаббат тарихини ўзим ҳам бошимдан кечирганман. Ўшанда мен ҳам қаҳрамоним каби муҳаббатим учун ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр бўлганман. Шерзодбек сингари мен ҳам бу лойиҳада илк бор ўз имкониятларимни синаб кўряпман. Ушбу лойиҳа туфайли орзулар албатта амалга ошишига амин бўлдим: мюзиклни илк бор томоша қилганимдаёқ, менда унда қатнашиш иштиёқи уйғонган эди, қарангки, мў’жиза рўй берди — менга Ҳусан Солиҳов қўнғироқ қилиб, лойиҳанинг янги талқинига таклиф қилди. Мюзиклдаги иштироким ҳам вокал имкониятларимни намойиш этиш, ҳам спектаклда ўзимни актриса сифатида синаб кўриш учун йўл очди. Менга бу мюзикл илҳом бахш этяпти, спектаклнинг «ички ҳаёти»ни кашф қилиб, бир саҳнада таниқли актёрлар билан ишлаб, тажриба орттириш имконини беряпти. Актёрларимизнинг тайёргарликларини кўриб, уларнинг даражасига муносиб бўлишга интиляпман. Тақдимотимиз юқори даражада ўтади, деган умиддаман.

    «Қадрдон пойтахтимизни мадҳ этувчи мюзиклнинг дунёга келиши — бу тақдир!» — дея ўз фикрларини билдирадилар саҳналаштирувчи режиссёрлар, ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар:

    Ҳусан Солиҳов

    Ҳусан Солиҳов

    Ҳусан: Албатта, ҳаяжондамиз ва ҳар бир репетицияда майда деталларгача эътибор бериб, томошабинга спектаклнинг қайноқ тафтини етказиш истагидамиз. Сценарийда янгиликлар жуда кўп, бу алоҳида эътибор талаб қилади, албатта.

    Ҳасан: Умуман олганда, мюзиклнинг вазифаси аввалги ва янги талқинда ҳам ўзгармаган — биз тошкентлик томошабинларга байрам кайфияти, кўп миллатли шаҳримизнинг меҳмондўстлик хислатларини ҳис қилишдек илиқ туйғуларни тақдим этиш истагидамиз.

    Ниҳоят, ака-ука Солиҳовлардан кўпчиликни қизиқтираётган «Сосо Павлиашвили бу лойиҳага қандай қўшилиб қолди?» деган саволга жавоб олдик:

    Ҳасан Солиҳов

    Ҳасан Солиҳов

    Ҳусан: Учрашувлардан бирида продюсеримиз Сосо Павлиашвилига мюзикл тақдимотидан видеолавҳа кўрсатди, Сосо ҳайратини яширолмади ва бу мюзиклда бажонидил иштирок этиш истагида эканини билдирди. Айтилган сўз — отилган ўқ! Бундан хабар топдигу, Ҳусан иккимизнинг хаёлимизга Сосо қандай ролда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги ғоя ҳам тезгина кела қолди. Бу рол сценарий сюжетига енгилгина кира олди. Томошабинлар ҳам шундай фикрда бўладилар, деган умиддаман. Сосодан ташқари, яна бошқа янги қаҳрамонларимиз бор. Улардан бири — Тахмина — Акбарнинг синглиси. У севги дардида ёнаётган Акбарга ёрдам берадими ёки вазиятни мураккаблаштирадими, байрам талқини тақдимотини томоша қилиб, билиб оласиз. Муҳими, шуни таъкидлаб ўтишим керакки, барча актёрларимиз — иқтидорли инсонлар, менинг фикримча, улар ўз олдиларига қўйилган топшириқларни жуда яхши уддалашяпти.

    «Мюзиклдек жанрни саҳнага олиб чиқиш ва унда нафақат ўзбек, балки собиқ иттифоқ тингловчиларига манзур қўшиқларни киритишдек масъулиятни зиммага олишда чўчимадингизми? » деган саволга Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар очиқ жавоб берди:

    Ҳусан: Албатта, аввалига бундай йирик, боз устига аввал жуда оммалашган қўшиқларимизни ўзида мужассам этган лойиҳага қўл уришга чўчидик. Лекин, мен сизга айтсам, бу қўшиқларнинг барча ижрочилари — Фаррух Зокиров, Кумуш Раззоқова, Равшан Намозов, Тоҳир Содиқов ва бошқа ижодкорлар — мусиқачилар, рассомлар, саҳна безаклари усталари, дизайнерлар, актёрлар — кимга мурожаат қилган бўлсак, барчаси мюзиклни яратиш борасидаги ёрдамлашиш таклифимизни рад этишмади. Тоҳир Содиқов бизни ўз студиясига таклиф қилиб, бу лойиҳага унинг назарида мос келиши мумкин бўлган қўшиқни ўзи танлаб берди. Насиба Абдуллаева, Кумуш Раззоқова ва Равшан Намозов ҳам ўз рэпертуарларидаги қўшиқларидан фойдаланишимизга рухсат берди. Бу борада омадимиз келди, деб ўйлайман — шу тариқа эстрадамизнинг устунлари саналмиш — устоз санъаткорларимиздан она шаҳримиз Тошкент ва унинг аҳолиси ҳақида мюзикл яратиш учун оқ фотиҳа олдик. Мана, бу қаторга Сосо Павлиашвили ҳам қўшилди, у бизнинг шаҳримизни севиши ҳақида суҳбатларда кўп бор гапирган.

    Ҳасан: Бу ғоя, Тошкентга муҳаббат кўпгина ижодкор инсонларни, санъаткорлар авлодларини бирлаштирди. Аввало, уларнинг хизмати бизнинг мюзиклда ўша таниқли қўшиқларнинг янграётганида. Шу сабабдан, имкониятдан фойдаланиб, Фаррух Зокиров, Кумуш Раззоқов, Тоҳир Содиқов, Равшан Намозов, Насиба Абдуллаевага оқ фотиҳа ва мюзиклимизда қўшиқлари янграшига изн берганликлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Уларни ижро этарканмиз, ёш томошабинлар авлодига ота-оналари, бува-бувижонлари тинглаган қўшиқларни эшитишлари учун ўтган ва ҳозирги замонимиз ўртасида ўзига хос кўприк барпо этишга ҳаракат қиламиз!

    soso-1

    Эслатиб ўтамиз, россиялик қўшиқчи Сосо Павлиашвили иштирокидаги «Менинг Тошкентим» мюзиклининг Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган янги талқини тез кунларда тақдим этилади. Қадрдон пойтахтимиз ҳақидаги, пойтахт ва унинг аҳолиси учун яратилган ёрқин томоша «Истиқлол» саройида шу ҳафтанинг дам олиш кунлари томошабинларни чорламоқда.

    Реклама ҳуқуқи асосида

    21.09.2016, 20:45   Изоҳ (0)   19142
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жим Керрини собиқ маъшуқасининг ўлимига алоқадорликда айблаб, судга беришди

    20.09.2016, 12:43

    «Ўзбекистон» телеканалида Япониянинг қайнона ва келин муносабатлари ҳақидаги сериали намойиш этила бошлади

    20.09.2016, 10:30

    Apple’нинг энг ғалати рекламаси: Жеймс Корден ва 40 миллион олма (видео)

    19.09.2016, 17:10

    Актриса Наргиза Абдуллаева: Кинога энди кириб келган ёш режиссёрларга актёрнинг мисқоллаб тўплаган обрўси қизиқ эмас

    18.09.2016, 19:16

    Роналду ва Тейлор Свифт ижтимоий тармоқларда энг машҳур шахслар рейтингини бошқарди

    17.09.2016, 10:34

    Рейтинг: «Истиқлол» санъат саройидаги кузнинг энг қиммат концерт дастурлари

    16.09.2016, 18:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.