АҚШ ҳукумати Грузия чегара полицияси қирғоқ қоровули хизматига икки чегара кемасини тортиқ қилади. Бу ҳақда Грузия ички ишлар вазири Георгий Мгебришвилининг АҚШнинг Тбилисидаги элчиси Ян Келли билан музокаралари якунларига кўра маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
30 сентябрь куни Грузия ИИВ делегацияси АҚШга сафар уюштиради. Ташриф доирасида Балтиморда Island тоифали икки кема Грузия томонига топширилади.
АҚШ Грузияга 90 йиллар охиридан бери мунтазам равишда техник ва молиявий ёрдам кўрсатиб келади.