Орзиқиб кутилган кун ҳам етиб келди – паралимпиячиларимиз XV ёзги Паралимпия ўйинларида муваффақиятли қатнашиб, катта ғалаба билан Риодан қайтди.
Ucell компанияси мана уч йилдирки Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ҳамкорлик йиллари давомида биргаликда қатор республика мусобақалари ва бошқа спорт тадбирлари ўтказилиб, паралимпиячилар ажойиб натижаларни кўрсатди. Рио—2016 Паралимпия ўйинлари ўтказилаётган кунларда бутун Ўзбекистон бизнинг спортчиларимизни қўллаб-қувватлаб, ғалаба ва омад тилаб турди.
Ucell компанияси Бош директори жаноб Тону Грюнберг ўз таассуротлари билан ўртоқлашади: «Бизнинг жасур ва довюрак спортчиларимиз учун ғурур ва ифтихор туйғуларидан қалбимиз тўлиб-тошяпти. Шу кунларда бутун мамлакат Ўзбекистон паралимпиячиларига фақат ғалаба тилаб, умид билан энг самимий ниятларини билдирди. Бундай юксак мукофотлар, Риодаги ёрқин ғалабалар ортида паралимпиячиларимизнинг катта меҳнати, Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раҳбариятининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари, тўғри стратегияси ва мамлакат аҳолиси ҳамда Ucell’нинг ‘Рио ғалабалари сари биргаликда!’ танлови иштирокчиларининг энг самимий ният ва тилаклари мужассамлашган. Спортчиларимизнинг шундай аъло натижалари билан бутун мамлакатимизни табрикламоқчиман ва паралимпия ҳаракатини ривожлантиришда барча қўйилган мақсадларга эришишни тилаб қоламан».
Эслатиб ўтамиз, Рио—2016 Паралимпия ўйинлари бошланиши арафасида Ucell компанияси ижтимоий тармоқларда «Рио ғалабалари сари биргаликда!» фототанловини ўтказиши ҳақида эълон берган эди. Ушбу танлов орқали Ucell компанияси барча хоҳловчиларга мамлакатимиз паралимпиячилари Миллий терма жамоасига ўзларининг самимий тилакларини изҳор этиш ва қўллаб-қувватлаш учун ажойиб имкон яратди.
Танлов 7 сентябрь куни старт олди ва 16 сентябргача давом этди. 10 кун мобайнида ижтимоий тармоқларнинг қарийб 50 мингга яқин фойдаланувчилари танловдаги иштирок кетидан кузатиб турди. 8 428 дан ортиқ фойдаланувчи Ucell ходимлари жамоасининг видеолари ва чин юракдан изҳор этилган тилакларини кўришга муваффақ бўлди. Компания тўғридан-тўғри Риодан олинаётган янгиликлари билан тезкор равишда ўртоқлашди, паралимпиячиларимизнинг юксак муваффақиятлари тўғрисида барча мижозларига тезда хабар берди.
Айнан юртимиз фуқаролари Ucell уюштирган «Рио ғалабалари сари биргаликда!» фототанловининг ғолибларини аниқлади. Энг кўп сонли лайкларни қуйидаги фойдаланувчилар тўпладилар:
- 1-ўрин: Олег Мухаметов, Тошкент шаҳри
- 2-ўрин: Анастасия Финогентова, Тошкент шаҳри
- 3-ўрин: Мадина Тошева, Бухоро шаҳри
- 1-ўрин: Шахзода хон (Мамадалиева Шахзодахон), Андижон шаҳри
- 2-ўрин: Бахтли Аёл (Эргашева Ҳувайдаҳон Ўктамовна), Фарғона шаҳри
- 3-ўрин: Шахзод Бобожонов, Қўқон шаҳри
Ўз навбатида, Ucell компанияси ҳам қаҳрамон-паралимпиячиларимизни қутлашга ҳозирланмоқда ва ушбу тадбирда фототанлов ғолиблари ҳам иштирок этиб, компания мукофотлари билан тақдирланади.
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган
Изоҳ (0)