Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида қирол Абдул Азиз номидаги аэропорт ходимлари етиб келган самолётлардан бирининг бортидан ўлган эркакнинг жасадини топиб олди, дея хабар бермоқда «ТАСС» аэропорт матбуот хизматига таяниб.

Фото: «Medikforum.ru»

Фото: «Medikforum.ru»

«21 сентябрь, чоршанба куни 12:00 (Тошкент вақти билан 14:00)да Flynas авиакомпаниясининг 7207 рақамли рейси Нигерияга зиёратчиларни етказиб қўйиб, қайтиб келгач, махсус хизматлар самолётни кейинги парвозга тайёрлаш доирасида стандарт текширув ўтказди. Натижада шасси бўлмасида қора танли эркакнинг жасади топилди», — дейилади хабарда.

Аэропортдагилар масъул хизматларнинг барчаси воқеадан хабардор қилинганини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган 
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Бизнес
Хитой, Корея ва Қозоғистон: Ўзбекистонга энг кўп “иномарка”лар қаердан олиб келингани маълум бўлди