Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда нефть товар захиралари ўтган ҳафта етти ой ичидаги энг паст кўрсаткичгача тушиб кетгани ҳақидаги маълумотлардан сўнг, 22 сентябрь, пайшанба куни нефть нархи кўтарилмоқда, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: «Novostipmr.com»

Фото: «Novostipmr.com»

Brent маркасидаги нефтнинг ноябрь фьючерслари Лондоннинг ICE Futures биржасида Тошкент вақти билан 10:04 га келиб, 0,45 долларга (0,96 фоизга) қимматлашиб, баррелига 47,28 долларни ташкил қилди.

WTI нефтининг ноябрь фьючерслари котировкалари Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX) электрон савдоларида бу вақтга келиб, 0,48 долларга (1,06 фоизга) кўтарилиб, баррелига 45,82 долларга тенг бўлди.

Аввалроқ АҚШ энергетика вазирлиги мамлакатдаги нефть захиралари 6,2 миллион баррелга камайиб, 504,598 миллион баррелгача тушиб қолганини эълон қилгач, Brent нефти 2,1 фоизга, WTI 2,9 фоизга қимматлашган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?