Шимолий Каролина штатидаги Шарлотт шаҳрида бўлиб ўтган норозилик намойишларининг 44 иштирокчиси қўлга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Тўқнашувлар чоғида тўққиз фуқаро ва беш полиция зобити жароҳат олди.
Тартибсизликлар ва намойишлар штатда 43 ёшли афроамерикалик Кейт Скотт ўлдирилганига норозилик ифодаси ўлароқ авж олди. Шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Изоҳ (0)