Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термаси сафида 3 карра Олимпиада чемпиони ҳисобланган Артур Таймазов Россия парламенти қуйи палатаси (Давлат Думаси) депутатлигига ўтказилган сайловларда катта тафовут билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Алания Информ» ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
Шимолий Осетия Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, Артур Таймазов 281 186 овоз тўплаган. Иккинчи ўринни эгаллаган Гария Кучиевага 19 623 киши овоз берган.
Маълумот учун, 4 карра Олимпиада иштирокчиси Артур Таймазов 2000 йилги Сидней Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, 2004, 2008 ва 2012 йилги Олимпиадаларда олтин медаль эгасига айланган.
Спортчи Осиё ўйинларининг уч карра ғолиби ҳам ҳисобланади. 2002, 2006 ва 2010 йилги турнирда унга тенг келадиган спортчи топилмаган. Жаҳон Чемпионатларида Таймазовга икки марта олтин, икки марта кумуш ва 1 марта бронза медали насиб қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)