Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Колумбияда давом этаётган футзал бўйича Жаҳон Чемпионатида чорак финалга йўлланма олган икки жамоа номига ойдинлик киритилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Нимчорак финалнинг илк ўйинида мундиал мезбони Парагвайга қарши залга чиқди. Учрашувда ҳисоб очилмади — 0:0. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида 3:2 ҳисобида зафар қучган парагвайликлар чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди. Ўзбекистон термасини гуруҳ босқичида мағлуб эта олмаган Колумбия эса турнир билан хайрлашди.

1/8 финалнинг иккинчи ўйинида россиялик футзалчилар Вьетнамга имконият қолдирмади — 7:0.

Чорак финалга йўл олган Парагвай терма жамоаси 24 сентябрь куни Бразилия — Эрон ўйини ғолибига қарши саф тортади. Россия эса ярим финал йўлидаги беллашув учун Испания — Қозоғистон жуфтлиги ғолибини кутиб турибди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Қатарлик инвесторлар “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олишга жиддий киришган. Бу уларга 8 млрд фунтдан кўпроққа тушиши мумкин
Дунё
Ким Чен Ин қизи ва рафиқаси билан армия командирларининг қароргоҳига ташриф буюрди (фото)
Маҳаллий
БМТ Термиздан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди