Греция суди муваффақиятсиз якунланган ҳарбий тўнтаришдан сўнг Туркиядан ушбу мамлакатга қочиб келган ҳарбий хизматчиларга бошпана тақдим этмасликка қарор қилди. Бу ҳақда, Sabah нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Греция расмийлари ҳозирча саккиз сиёсий қочқиннинг уч нафари киритган мурожаатга рад жавобини берди.
15 июль куни муваффақиятсиз якунланган ҳарбий тўнтаришдан сўнг ҳарбийлар вертолётда Греция чегарасини бузиб ўтиб, Александруполис шаҳрида қўнган эди. Улар чегарани бузганлик учун икки ойга ҳибсга олинган эди. Шунингдек, суд уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилгунига қадар ҳарбийлар ҳибсга тутилишига қарор қилди.
Изоҳ (0)