Давлатларни қочоқлар дуч келаётган муаммоларни ҳал этишга ундовчи петиция БМТ бош котиби Пан Ги Мунга топширилди, деб ёзади «ТАСС».
БМТнинг қочоқлар иши бўйича олий комиссари Филиппо Грандининг махсус йиғилишда эълон қилишича, ҳужжатни 1,2 миллиондан ортиқ одам имзолаган. «Петицияни 1 миллион 242 минг 212 киши имзолаганлигини эълон қилишдан хурсандман», — деди у бутунжаҳон ташкилоти Бош Ассамблеяси минбаридан чиқиш қила туриб.
Пан Ги Мун ҳужжатни қабул қилар экан, унинг остига ўз имзосини ҳам қўйди ва халқаро ҳамжамият одамларнинг чақириқларига жавоб қайтариши лозимлигини маълум қилди.
«Қочоқлар ҳар бир одам лойиқ бўлган нарсалар — уй, мактаб ва ҳаётда имкониятни сўрамоқда», — деди у.
Бош котиб келгуси ҳафта БМТ штаб-квартирасида қочоқлар муаммолари бўйича саммит бўлиб ўтишини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)