Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мисрнинг EgyptAir авиакомпаниясига тегишли A320 самолёти ҳалокати билан шуғулланаётган франциялик экспертлар унинг бўлакларида портловчи модда изларини топди. Бу ҳақда терговга яқин манбага таяниб, Le Figaro маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Нашрга кўра, лайнер бортида портловчи моддалар мавжудлиги эҳтимоли баҳсли бўлиб қолмоқда: француз терговчилари мисрлик ҳамкасблари томонидан бу борада қўллаб-қувватланмади.

«Ўтган ҳафтада Қоҳирада бўлган миллий жандармерия криминологик тадқиқотлар институти терговчилари қурилма бўлакларида портловчи модда излари борлигини қайд этди, холос. Миср адлияси буни чуқурроқ ўрганишга имкон бермаяпти», — дея таъкидланади Le Figaro хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Париждан Қоҳирага йўл олган A320 19 май куни Миср ҳаво ҳудудига кирган заҳоти, Қоҳира аэропортига қўнишдан тахминан 35 дақиқа аввал радарлардан ғойиб бўлди. Кейинчалик самолёт бўлаклари ва йўловчилар қолдиқлари, шахсий буюмлари Ўртаер денгизида, Грециянинг Карпатос ороли ҳудудидан топилди. Ҳаво кемаси ҳалокати сабаблари ҳозиргача расман аниқланмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди