Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Huawei компанияси шу йил 20 сентябрда Халқаро бизнес марказида ICT Week 2016 ахборот-коммуникация ҳафталиги доирасида бошланадиган ICT Summit 2016 нинг ҳомийси бўлади ва ташкилочилар билан ҳамкорлик қилади.

Фото: Huawei

Фото: Huawei

Саммитнинг асосий мақсади – жамоатчиликни ахборот коммуникациялари бозори янгиликлари билан таништириш, кенг полосали технологиялар тематикасини ривожлантириш, АКТ саноатида халқаро экспертлар билан тажриба алмашиш.

– Ўзбекистонда 16 йилдан зиёд вақт давомида ишлаб келаётган Huawei мамлакатдаги телекоммуникацион ва ахборот технологияларнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бугунги кунда компаниямиз Ўзбекистон бозорида нафақат мобил операторлар учун самарали ва сифатли база станцияларини, балки интернет саноати ривожланишига ёрдам берадиган янги авлод смартфонларини ҳам тақдим этмоқда. Биз замон билан ҳамнафас ҳолда одимламоқдамиз, чунки бозорни ривожлантирмай туриб топ-компания даражасигача ўсиш мумкин эмас. Шу боис, ушбу тадбир ҳомийси бўла туриб, компания бозорнинг барча иштирокчиларини Ўзбекистон юқори технологияли лойиҳалар мамлакатига айланиши учун янги ғоялар, инвестицион лойиҳалар ва инновацион технологиялари билан ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди, — дея ушбу воқеага изоҳ билдирди Huawei’нинг Ўзбекистондаги бош директори жаноб Ван Пэн.

Фото: Huawei

Фото: Huawei

Йилнинг инновацион бренди бўлган Huawei компанияси давлат муассасалари ва компанияларга давлат идораларида натижа берадиган бошқарув ва фаолиятдаги юқори самарадорлик учун мобил ва телекоммуникацион технологиялардан ташқари бир қатор тизимли ва маъмурий лойиҳаларни таклиф қилмоқда. Шундай лойиҳалардан бири «Хавфсиз шаҳар» бўлиб, компания уни ички ишлар вазирлиги билан бирга ишга тушириш ва аҳолини мамлакатдаги хавфсизлик тизимини комплекс тарзда ривожлантириш тўғрисида максимал хабардор қилишни режалаштирган.

Шу ва бир қатор бошқа лойиҳалар билан барча истаганлар ICT Expo 2016 кўргазмасида танишиши мумкин. Бу тадбирнинг бош ҳомийси эса, биз таъкидлаганимиздек, Huawei компанияси бўлади. Тадбир шу йилнинг 20—23 сентябрь кунлари «Ўзкўргазмасавдо» миллий кўргазма мажмуаси павильонларида бўлиб ўтади. Huawei компанияси ташриф буюрувчилар эътиборига бир қатор янги технологик лойиҳаларини, P ва Mate серияларидаги юқори сифатли смартфонларни тақдим этади. Шунингдек, янги лойиҳалар ҳам барчанинг диққат марказида бўлиб, уларнинг муҳим соҳаларда жорий этилиши ахборот алмашиш сифатини ва ресурсларни бошқариш самарадорлигини яхшилаш имконятини беради. Huawei компанияси янгиликларини кузатиб боринг.

Huawei компанияси ҳақида

Huawei компанияси — жаҳондаги етакчи инфокоммуникацион лойиҳаларни етказиб берувчи компания ҳисобланиб, унинг мақсади инсонларнинг ҳаётини мулоқот орқали бойитишдан иборат. Мижозларнинг эҳтиёжларига мўлжалланган инновацион ишланмаларимиз ва ривожланган ҳамкорлик тармоғимиз туфайли биз телекоммуникацион тармоқлар, терминал лойиҳалари ва булутли ҳисоб-китоблар тизимларини ишлаб чиқишда юқори натижаларга эришдик. Huawei’нинг бутун дунёдаги 170 минг нафар ходими операторлар, корхоналар ва энг охирги фойдаланувчиларга рақобатбардош таклифлар ва хизматларни тақдим этгани ҳолда улар учун максимал фойдали шароитларни яратишга ҳаракат қилмоқдалар. Сайёрамиз аҳолисининг учдан бир қисми 170 дан зиёд мамлакатда бизнинг инновацион маҳсулотларимиз, лойиҳа ва хизматларимиздан фойдаланади. 1987 йилда ташкил этилган Huawei хусусий компания ҳисобланиб, унга тўлиқлигича ходимлари эгалик қилади. Huawei Consumer Business Group бўлинмаси эса 2003 йилда ташкил этилган. У смартфонлар, планшетлар, кенг йўлкали очиқ мобил қурилмалар ҳамда уй учун лойиҳаларни яратади ва ишлаб чиқаради. 2015 йилнинг октябрида Huawei иккинчи маротаба Interbrand’s Top 100 Best Global Brand рейтингига киритилди. Huawei дунёда смартфонларни ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар учлигига киради.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади