АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими, қувғиндаги инсон ҳуқуқлари фаоли Эдвард Сноуден АҚШ президентлиги сайловларида овоз бериш нияти борлигини билдирди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Мен овоз бераман», — деди у журналистларга 16 сентябрь куни ўтказилган Москва-Афина видео матбуот анжумани чоғида.
Шунингдек, у сайловолди пойгасида номзодлардан ҳеч бири конституция ва инсон ҳуқуқларига риоя этиш масаласига урғу бермаётганидан афсусдалигини билдирди.
Изоҳ (0)