Россиянинг Тверь вилоятида федерал трассани бекитиб қўйиб, оиласига ўт қўйиш билан таҳдид қилган фермер 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
2015 йилнинг 25 февралида фермер хўжалиги раҳбари туман маъмурияти ва вилоят ФВБга қўнғироқ қилиб, Москва–Петербург трассасини тўсиб қўйиш ҳамда ўз оиласига ўт қўйиш билан таҳдид қилди. Бадал сифатида у 1,2 миллион рубль пул сўради.
Кейинроқ аниқланишича, у маҳаллий қўллаб-қувватлаш дастури иштирокчиси бўлиб, ҳокимият унга уй қурилиши учун субсидия тўлаши лозим экан. Аммо маҳаллий маъмурият ўз ваъдасининг устидан чиқмагани боис эркак шундай ишга қўл урди.
Ҳукм ҳали кучга киргани йўқ, шу боис ҳимоя апелляцияга топшириш ҳуқуқига эга.
Изоҳ (0)