Россиянинг Омск шаҳрида «ВАЗ-2101» автомобили йўловчиси машинага бензин қуйилаётган вақтда бензобакка ўт қўйиб, ёқилғи қуйиш шохобчасида кичик ёнғин келтириб чиқарди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Воқеа 14 сентябрь куни тунда содир бўлди. «Топлайн» ёқилғи қуйиш шохобчасида «ВАЗ-2101» йўловчиси ўт олдиргич (зажигалка)ни машина бензобаки яқинига олиб келса нима бўлишини текшириб кўрмоқчи бўлди. Шундан сўнг кичик портлаш юз берди.
Хабарда қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган. Ёнғин эса тезда бартараф этилди.
Изоҳ (0)