Ҳиндистоннинг миллий пойтахт округи Деҳлида сентябрь бошидан буён чикунгунья безгагига чалинган 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Times of India газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашрнинг қайд этишича, Деҳли охирги ўн йилда чикунгуня безгагининг энг жиддий авж олишини бошдан кечирмоқда.
«Безгак беморларда сурункали буйрак хасталиги, коронар артерия ва бошқа касалликларнинг кучайиши билан бирга кечганлиги учун уларни даволаш қийинлашмоқда», — дейди шаҳарнинг энг йирик клиникаларидан бири «Аполло хоспитал»нинг мутахассиси. Шифокорнинг қўшимча қилишича, округда ушбу безгак билан шифохонага ётқизилганлар сони минг нафардан ошган.
Чикунгунья безгаги чивинлар томонидан тарқатилиб, уларнинг сони ёмғирлар мавсумида кескин ошади. Шунинг учун касалликнинг авж олиши одатда сентябрь ойига тўғри келади.
Изоҳ (0)