2016 йил 1 октябрдан Тошкентда марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти нархлари ошади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» корхонаси маълумотига таяниб, UzDaily хабар берди.
Тошкент аҳолиси учун 1 октябрдан марказий иситиш тизими учун бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1 169,7 сўмдан 1 263,35 сўмга оширилади.
Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 14 593,56 сўмни ташкил этади (ҳозир 13 511,73 сўм).
Ҳисоб ускунаси бўлган тақдирда иссиқ сув таъминоти кубометрига 3 736,92 сўмни (амалдаги тариф — 3 459,9 сўм) ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал иситиш тизими ва иссиқ сув тарифлари 2016 йилнинг апрелида оширилган эди.
Изоҳ (0)