Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида жойлашган Лобачёвский номидаги ботаника боғида дунёдаги энг катта оқ нилфия — Амазония Викторияси гуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Нилфия сунъий шароитда жуда кам гуллайди.
«Бу бир йиллик ўсимлик, жуда инжиқ. Россияда Амазония Викторияси Санкт-Петербургдаги Россия Фанлар Академияси В. Л. Комаров номидаги ботаника боғида гуллаган эди», — деди ботаника боғи директори Александр Широков.
Унинг сўзларига қараганда, нилфия фақат икки кун гуллаб туради, биринчи куни унинг гули оқ рангда, иккинчи кун эса пушти рангда бўлади.
«Гул лотосга ўхшаш, лекин диаметри каттароқ — 20 сантиметр», — қўшимча қилди Широков.
Изоҳ (0)