Италиянинг Пьяченца шаҳрида юк машинасининг намойишчилар тўдасига бостириб бориши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. ANSA агентлигининг маълум қилишича, ҳодиса 14 сентябрь куни тунда содир бўлган, деб ёзади «ТАСС».
Автомобилнинг босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлган 53 ёшли мисрлик ўзи ишлаган компания олдидаги намойишда иштирок этаётган эди. ANSA’нинг аниқлик киритишича, фақат мўъжиза туфайли намойишнинг бошқа иштирокчилари жабрланмаган. Юк машинаси ҳайдовчиси қўлга олинган.
Норозилик намойиши касаба уюшмаларидан бири томонидан ташкил этилган эди. Намойиш воқеа гувоҳига айланган полиция томонидан назорат қилинаётган эди.
Изоҳ (0)