АҚШнинг Boeing Co. компанияси яқин 20 йил ичида Хитой бозорида самолётларга бўлган талаб прогнозини кўтарди. Мамлакатда ўрта синф вакилларининг кўпайиши саёҳатга бўлган талабнинг ортишига олиб келмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Boeing компаниясининг Пекинда тарқатилган хабарномасига кўра, Хитой бозори ҳажми жаҳонда биринчи бўлиб 1 триллион доллардан ошади.
Компания 2035 йилга бориб мамлакатда фуқаролик лайнерларига бўлган талаб 6810 донани ташкил қилиши, уларнинг умумий қиймати эса 1,025 триллион долларга тенг бўлишини кутмоқда.
Ўтган йили бошқачароқ рақамлар келтирилган эди — 6330 ва 950 миллиард доллар.
«Хитой кўп жиҳатдан истеъмолга асосланган иқтисодий моделга ўтмоқда, мамлакатнинг иқтисодий ривожида авиация муҳим рол ўйнайди», — маълум қилди Boeing Commercial Airplanes маркетинг бўйича вице-президенти Рэнди Тинсет.
Изоҳ (0)